Тошкентда мамлакатдаги биринчи бутун оила учун кийим-кечаклар супермаркетини очиш режалаштирилмоқда

Дата: 16:45, 04-07-2016.

Тошкент. 4 июл. ЎзТАГ – Тошкентда мамлакатдаги биринчи бутун оила учун кийим-кечаклар супермаркетини очиш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) дўкон ташкилотчиларининг Фейсбукдаги саҳифасига асосланган ҳолда.

Дўконни очаётган ширкат – Yaskanamu Future маълумотларига кўра, супермаркет “ALVON” номини олади. Бу ерда барча турдаги кийим-кечаклар: мартаб кийимидан тортиб, замонавий костюмгача топиш мумкин бўлади. Янги супермаркет “Қоратош 2” кўчасида, “Самарқанд дарвоза” савдо маркази рўпарасида бўлади.

Таъкидланишича, супермаркетнинг очилиши 1 августга режалаштирилган.

Эслатиб ўтамизки, Yaskanamu Future компанияси Тошкент шаҳри бўйлаб 14 фирма дўконларига эга бўлган маҳаллий кийим-кечак ишлаб чиқарувчисидир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: