Тошкентда ноқонуний валюта сотувчилар $27 мингни сотиш пайтида қўлга олинди

Дата: 16:46, 25-05-2018.

Тошкент. 25 май. ЎзТАГ – Тошкентда йирик миқдордаги валютани ноқонуний алмаштириш пайтида валютачилар қўлга олинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Бош прокуратурасига асосланган ҳолда.

“Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Ш., Ғ. ва Ж.лар ўзаро олдиндан тил бириктириб, ҳар бир АҚШ долларини “қора-бозор” нархида 8150 сўмдан ҳисоблаб, 27000 АҚШ долларини ноқонуний даромад орттириш мақсадида 220 млн сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар”, - дейилади муассаса хабарида.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар Ш., Ғ. ва Ж.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Бош прокуратура маълумотларига кўра, йил бошидан бери $1,35 млн ва 3,2 млрд сўм ноқонуний айланмадан олиб қўйилган.

$1=7997,95 сўм

Сурат манбаи: http://protoday.uz/ru/1659279

Янгилик билан ўртоқлашиш: