Тошкентда Шомаҳмудовлар ёдгорлиги эски жойига қайтарилади

Дата: 17:31, 25-04-2018.

Тошкент. 25 апрел. ЎзТАГ – Тошкентда Шоаҳмад ва Баҳри Шомаҳмудовлар ёдгорлиги эски жойига қайтарилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) CA-NEWS нашрига таянган ҳолда.

Нашр маълумотига кўра, у совет даврига мансуб бўлиб, Иккинчи жаҳон уруши пайтида турли миллатлардан бўлган 15 нафар болани асраб олган ўзбек оиласига ёдгорликдир.

CA-NEWS нашрига кўра, 24 апрел куни шахар маъмурияти ёдгорлик яқин кунларда Мустақиллик саройи олдидаги майдонга ўрнатилишини маълум қилган.

“Xалқлар дўстлиги рамзи хисобланган ёдгорлик Тошкентнинг гўзаллигини кучайтиради. Улар пойтаxтда бир оила сифатида яшаб келаётган турли миллат вакилларини бирлик ва дўстлика чорлайди”, - дейилади ҳокимият хабарида.

Эслатиб ўтамизки, Шомаҳмудовлар уруш пайтида 15 болани, жумладан, руслар, қозоқлар, беларуслар, молдованлар, латишлар, яҳудийлар ва татарларни асраб олишган. Ёдгорлик 1982 йилда ўрнатилган. 2008 йилда у бузиб олиниб, Ўзбекистон пойтаxти марказидан четга олиб чиқиб кетилган. 2017 йил 9-майда ёдгорлик Тошкентдаги янги Дўстлик боғига кўчирилган эди.

Сурат манбаи: http://www.uzlit.net/ru/28539

Янгилик билан ўртоқлашиш: