Тожик ва ўзбек тадбиркорлари $104 млнлик шартномалар имзоладилар

Дата: 16:33, 23-04-2018.

Тошкент. 23 апрел. ЎзТАГ – Тожикистоннинг шимоли ва Ўзбекистоннинг Самарқанд вилояти тадбиркорлари $104 млнлик шартномалар имзоладилар, деб хабар беради Тожик телеграф агентлиги (ТожТАГ).

“Тожикистоннинг Сўғд вилояти ва Ўзбекистоннинг Самарқанд вилояти ишбилармон доиралари иштирокидаги бизнес-форум Самарқанд шаҳридаги “Регистон плаза” меҳмонхонасида бўлиб ўтди. Унда $104 млнлик шартномалар имзоланди”, - дейилади ТР ССП матбуот хизмати хабарида.

Форумнинг очилишида Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Жўраев ва Тожикистоннинг Суғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзода нутқ сўзладилар.

Форумдан кўзланган асосий мақсад – икки вилоятнинг тадбиркорлари ва ишлаб чиқарувчилари ўртасида савдо соҳасида алоқаларни йўлга қўйишдан иборат бўлди.

Форум доирасида икки вилоятнинг саноат корхоналари маҳсулотларининг кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

Эслатиб ўтамизки, 20 апрелда Суғд вилоятининг Самарқанд вилоятидаги маданияти кунлари доирасида Самарқанд шаҳрига Суғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзода бошлиқ делегация етиб келди.

“Жартеппа” НЎПда Суғд вилояти вакилларини Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Жўраев, чегара тумани аҳолиси кутиб олди.

Сурат манбаи: https://noi.md/md/news_id/63928

Янгилик билан ўртоқлашиш: