Циндаода Ўзбекистон президенти ва ХХР раисининг учрашуви бўлиб ўтади

Дата: 16:01, 25-04-2018.

Тошкент. 25 апрел. ЎзТАГ – Циндао шаҳрида (Хитой) Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва ХХР раиси Си Цзиньпинларнинг учрашуви бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, ушбу масала 24-апрел куни Пекин шахрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Xитой Xалқ Республикаси Давлат кенгаши аъзоси, Ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашувда муҳокама қилинди.

“Февралдаги учрашув давоми сифатида ТИВ рахбарлари томонидан сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон ва Xитой ўртасидаги кенг қамровли стратегик шерикликни янада мустахкамлашнинг аниқ йўллари муҳокама қилинди”, - дейилади Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарида.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон президентининг 2017-йил май ойидаги Xитойга кўлами ва самарадорлигига кўра тариxий давлат ташрифи икки томонлама алоқаларни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарди, давлат раҳбарлари ўртасидаги юқори даражадаги ўзаро ишончни намойиш етди.

“Вазирлар ШҲТ давлат рахбарларининг Циндао шаҳрида бўлажак мажлисига ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Xитой Раиси Си Цзинпиннинг икки томонлама учрашувига тайёргарлик кўриш юзасидан фикр алмашдилар”, дейилади хабарда.

Минтақавий кун тартибини муҳокама қилиш чоғида Абдулазиз Камилов ва Ван И томонидан Тошкентда март ойида бўлиб ўтган ва Xитойнинг нуфузли делегацияси фаол иштирок етган Афғонистон бўйича юқори даражали xалқаро конференция натижалари юқори баҳоланди ва Афғонистон можаросини ҳал этиш доирасида ҳамкорлик қилишга тайёр эканликлари тасдиқланди.

Учрашувда Ўзбекистон-Xитой ҳамкорлигининг бошқа долзарб масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Сурат манбаи: http://www.whataboutclients.com/archives/2008/08/sailing_in_qing_1.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: