Январь-февраль ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси тўртдан бир улушдан ошди

Дата: 17:26, 19-03-2019.

Тошкент. 19 март. ЎзТАГ – 2019 йил январь-февраль ойлари якунлари бўйича Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси тўртдан бир улушдан ошди, дея хабар беради (ЎзТАГ) Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотларига таянган ҳолда.

“2019 йил январь-февраль ойларида Ўзбекистон дунёнинг 140 дан зиёд мамлакатлари билан савдо алоқаларини йўлга қўйди. Хусусан, 2019-йил январь-февраль ойларида республиканинг ташқи савдо айланмаси $6392,8 млнни ташкил этди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан $129,3 млн ёки 25,4%га кўпайди”, – дейилади Давлат статистик қўмитаси хабарида.

Экспорт ҳажми $3036,8 млнни (ўсиш суръати - 20,4%), импорт ҳажми эса $3356,0 млнни (ўсиш суръати - 30,3%) ташкил этди. Ташқи савдо сальдоси минус $319,2 млн ташкил қилди.

Шунингдек, 2019 йил январь-февраль ойларида товарларни экспорт қилиш билан шуғулланувчи корхоналар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 281 тага кўпайди ва уларнинг умумий сони 2096 тага этди.

Сурат манбаи: aftag.info

Янгилик билан ўртоқлашиш: