Ўзбекистон “бахтли мамлакатлар” индексида 44-ўринни олди

Дата: 17:50, 24-04-2015.

Тошкент. 24 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон “бахтли мамлакатлар” индексида 158 мамлакат орасида 44-ўринни олди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон ушбу бахт рейтингида 6,003 балл тўплади”, - дейилади АҚШ Колумбия университети социологлари томонидан БМТ шафелигида эълон қилинган бахтли мамлакатлар индексида (World Happiness Report).

Ўзбекистондан олдинги ўринда Гватемала бўлиб, қуйида Словакия ва Япония бормоқда.

Марказий Осиё мамлакатлари орасида Қозоғистон 57- (5,855), Туркманистон 70- (5,548), Қирғизистон 77- (5,286), Тожикистон 106- ўринда (4,786).

World Happiness Report 158 мамлакатни фаровонлик даражаси ва фуқароларнинг ҳаётларидан қониқишига доир қатор кўрсаткичлар бўйича баҳолайди.

Ҳар бир мамлакатга 2012-2014 йиллардаги аҳоли жон бошига ЯИМ ва ҳарид қилиш паритети бўйича баҳо берилган.

Бунда ижтимоий кўмак даражаси, ҳаёт давоматлиги, шахсий эркинликлар, сахийлик ва ҳайрия даражаси, коррупция даражаси, қувонч ва хавотир сабаблари каби кўрсаткичлар ҳам ҳисобга олинади.

Дунёнинг энг бахтли мамлакатлари деб Швейцария (7,587 балл), Исландия (7,561), Дания (7,527) ва Норвегия (7,522) тан олинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: