Ўзбекистон биринчиликларининг ғолиб ва совриндорлари аттестациясиз тренер бўлишлари мумкин

Дата: 13:35, 18-01-2019.

Тошкент. 18 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон биринчиликларининг ғолиб ва совриндорлари бўлган спортчилар спорт мактабларида аттестациянинг биринчи ва иккинчи боақичларисиз тренер сифатида ишлаш учун рухсатнома олишлари мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Жисмоний тарбия ва спорт ишлари вазирлигидан маълум қилишларича, рўйхатга Олимпия ва Паралимпия ўйинлари, спортнинг олимпия ва паралимпия турлари, Осиё ўйинлари, Жаҳон ва Осиё чемпионатларининг ғолиб ва совриндорлари кирдилар.

Бунга доир тегишли ўзгартишлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15 январда қабул қилинган қарори билан Мураббийлик фаолиятини аттестациялаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилди. Рухсатнома тегишли спорт федерациясининг (ассоциацияси) тавсиялари асосида берилади.

Шунингдек, ўзгаришларга мувофиқ, умумтаълим мактабларининг жисмоний тарбия ва спорт ўқитувчилари Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бўлими тавсиялари асосида спорт мактабларида мураббий сифатида ишлаш учун рухсат оладилар.

Таъкидланганидек, бунда мактаб жисмоний тарбия ва спорт ўқитувчилари аттестациянинг биринчи ва иккинчи босқичларини ўтмасдан рухсат оладилар.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунга қадар Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари, Ўзбекистоннинг нуфузли спорт мусобақаларининг ғолиб ва ​​совриндорлари мураббийлик фаолияти билан шуғулланиш учун 3 ва 6 ойлик махсус мураббийлик курсларини тугатиши керак эди.

Сурат манбаи: http://marinakitaeva.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: