Ўзбекистон депозитарийсида 5,5 трлндан зиёд акциялар ҳисобда турибди

Дата: 14:35, 10-10-2018.

Тошкент. 10 октябр. ЎзТАГ – 5 октябр ҳолатига келиб Ўзбекистон Марказий депозитарийсида 5 трлн 550 млрд 780,6 млн дона акциялар ҳисобда турибди, уларнинг умумий қиймати 56 трлн 636 млрд 034,9 млн сўмга тенг, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Улар 604 акционерлик жамиятлари томонидан чиқарилган, дея маълум қилади Ўзбекистон Давлат рақобат қўмитасининг матбуот хизмати.

2018 йилнинг 28 сентябридан 5 октябригача бўлган муддатда яна олти акционерлик жамиятиларининг қўшимча акциялари ҳисобга қўйилди. Булар “Каттақўрғон пахта тозалаш”, “Нишон пахта тозалаш”, “Жаҳон ихтисослаштирилган аралаш моллари савдо комплекси”, “Хўжаобод пахта тозалаш”, “Андижон 1-сон пахтани қайта ишлаш” ва “Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи”нинг қиймати 6 млрд 728,1 млн cўмлик акцияларидир.

Сурат манбаи: из http://favoritekherson.co

Янгилик билан ўртоқлашиш: