Ўзбекистон ФВВ Қозоғистонда ўзбек фуқаролари билан содир бўлган ЙТҲ бўйича “Тезкор линия” очди

Дата: 16:56, 23-04-2018.

Тошкент. 23 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) Қозоғистоннинг Жамбул области Кордай туманида ўзбек фуқаролари иштирокида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси бўйича “Тезкор линия” очди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2018 йилнинг 21 апрел куни соат 07:40 да Қозоғистон Республикаси Жамбул вилояти Кордай тумани ҳудудидан ўтувчи “Ғарбий Европа - Ғарбий Хитой” автомобиль йўлининг 205 кмда “Олмаота-Чимкент” йўналишида харакатланаётган давлат рақами 048 АХЗ/13 “Мерседес Спринтер” микроавтобуси тўкилган тош уюмига урилиб, ҳалокатга учраган. Микроавтобусда 19 киши бўлиб уларнинг 17 нафари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари 2 нафари Қозоғистон Республикаси фуқаролари бўлишган”, - дейилади муасаса хабарида.

ФВВ маълумотларига кўра, йўл транспорт ходисаси натижасида 3 нафар киши ҳалок бўлган ва 8 нафар киши шифохонага ётқизилган. Бирламчи маълумотларга асосан ҳалок бўлганларнинг икки (2) нафари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва бир (1) нафари Қозоғистон Республикаси фуқароси етти (7) нафар жабрланганлар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари. Жабрланганлар Жамбул вилоятининг Кордай марказий шифохонасига жойлаштирилган.

ЙТХ натижасида ҳалок бўлганлар Мадатов Ш., 1977 й.т.,Тешабуев А., 1971 й.т.
Жабрланганлар рўйхатида Жамалов И., 1971 й.т., Хакимов А., 1969 й.т., Калмурзаев Б., 1994 й.т., Хусанов Э., 1986 й.т., Давронов Х., 1976 й.т., Мадатов А., 1968 й.т., Мадатов Д., 1981 й.т.лар бор. Ҳалок бўлганларнинг жасади Жамбул областининг Кордай марказий шифохонасида сақланмоқда.

“Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги “Тезкор линия”си рақамлари (+998 71) 147-10-50. Ўзбекистон Республиксининг Қозоғистон Республикасидаги Дипломатик ваколатхонаси билан +7 777 218-20-10 ва +7 727 291-06-44 рақамлари орқали боғланиш мумкин”, - деб хулоса қилинади хабарга.

 

Сурат манбаи: https://lenta.ru/news/2011/11/21/minister1/

Янгилик билан ўртоқлашиш: