Ўзбекистон Henley & Partners Паспортлар индексида Тожикистон ва Туркманистондан ўзиб кетди

Дата: 14:32, 11-10-2018.

Тошкент. 11 октябр. ЎзТАГ – 2018 йилнинг 4-чорагида Ўзбекистон халқаро консалтинг компанияси томонидан тузилган Henley & Partners Паспортлар индексида Тожикистон ва Туркманистондан ўзиб кетди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон фуқаролари визасиз дунёнинг 59 мамлакатига ташкриф буюриши мумкин, республика эса индексда 190 мамлакат орасида 82-ўринда.

Қозоғистон (69-ўрин, 76 мамлакат) ва Қирғизистон (78-ўрин, 63 мамлакат) фуқаролари визасиз энг кўп мамлакатларга ташриф буюришлари мумкин. Тожикистон (83-ўрин, 58 мамлакат) ва Туркманистон (88-ўрин, 53 мамлакат) фуқаролари энг кам мамлакатларга визасиз бориши мумкин.

Хусусан, Қозоғистон рейтингда Намибияга қўшнилик қилмоқда, Қирғизистон – эса Ганага ёндош, Тожикистон Мавритания, Мозамбик, Сан-Томе ва Принсипига қўшни бўлса, Туркманистон Чад, Гвинея-Бисау ва Мадагаскарга ёнма-ён.

Эслатиб ўтмиз, 9 октябрда 2018 йилнинг 4-чорагида дунё мамлакатларида визасиз режим бўйича ўзгаришларни акс эттирган Henley & Partners Паспортлар индекси эълон қилинди.

Индекс маълумотларига кўра, Япония паспорти энг “мобиллиги” маълум бўлди. Япония фуқаролари жаҳоннинг 190 мамлакатига визасиз бориши мумкин. Бу индексдаги рекорд натижадир.

Олдин Виза чекловлари индекси номи билан юритилган Henley & Partners Паспортлар индекси (2018 йилда қайта номланган) дунё мамлакатларининг ҳаракатланиш эркинлиги бўйича халқаро рейтинги ҳисобланади.

Сурат манбаи: из https://ru.sputnik-tj.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: