Ўзбекистон Истамбул форумида қатнашди

Дата: 12:28, 20-04-2018.

Тошкент. 20 апрел. ЎзТАГ – 19-апрел куни Ўзбекистон ТИВ делегацияси Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган “Осиё юраги – Истанбул жараёни” форумининг Юқори мансабдор шахслари мажлисида иштирок этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ТИВдан хабар беришларича, учрашув доирасида хавфсизликни таъминлаш ва минтақавий иқтисодий ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди, шунингдек, Афғонистондаги ҳолатни барқарорлаштириш ва унинг ижтимоий-иқтисодий тикланишига кўмаклашиш мақсадида иштирокчи давлатлар ўртасида ишонч чораларини мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди.

Форумда Ўзбекистон томони бошқа делегациялар диққатини Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Афғонистон бўйича халқаро конференция (2018-йил 26-27-март, Тошкент шаҳри) давомида эълон қилган ташаббуслари ва Тошкент декларациясининг асосий қоидаларига қаратди ҳамда бошқа иштирокчилар билан уларни амалий тадбиқ этиш бўйича ҳамкорлик қилиш имкониятларини муҳокама қилди.

Сурат манбаи: http://podroze.gazeta.pl/podroze/1,114158,12376808,Turcja__Stambul_europejski__Stambul_azjatycki.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: