Ўзбекистон Марказий Осиёнинг энг оз токсик бўлган уч мамлакати сирасига кирди
Тошкент. 28 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон Марказий Осиёнинг энг оз токсик бўлган уч мамлакати сирасига кирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) The Eco Experts британ ташкилоти экспертлари тадқиқотининг маълумотларига асосланган ҳолда.
Маълумотларга кўра, Марказий Осиё мамлакатлари орасида биринчи ўринда Қирғизистон бормоқда, иккинчи ўринда Тожикистон ва учинчи поғонада – Ўзбекистон.
Дунёнинг энг ифлосланган ўн мамлакати сирасига Саудия Арабистони, Қувайт, Қатар, Баҳрайн, БАА, Уммон, Туркманистон, Ливия, Қозоғистон, Тринидад ва Тобаго кирди.
Тадқиқотга кўра, сайёрадаги энг тоза ҳаво Африканинг саноат яхши ривожланмаган Кения, Мозамбик ва Эфиопия каби давлатларида.
Тадқиқот дунёнинг 135 мамлакатини қамраб олган. Рейтингни тузишда 5 омил ҳисобга олинган. Булар аҳоли бошига энергия истеъмоли, ёқилғи ёнишидан чиқадиган углерод гази (СО2), ҳавонинг ифлосланганлик даражаси, ҳавонинг ифлосланиши туфайли юзага келган ўлим ҳолатлари, қайта тикланувчи энергия манбаларининг ривожланганлигидир.