Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида бешта позиция юқорига кўтарилди

Дата: 14:36, 19-04-2019.

Тошкент. 19 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистон “Чегара билмас мухбирлар” ташкилоти томонидан ҳар йили чоп этиладиган матбуот эркинлиги реестри бўйича беш поғонага юқорига кўтарилди ва 160-ўринни эгаллади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бироқ, вазият ҳали “ёмон” деб баҳоланмоқда.

“Назорат қилиш, цензура ва ўз-ўзини цензура қилиш давом этмоқда, ҳукумат оммавий ахборот воситалари устидан назоратни сезиларли даражада сақлаб турибди”, - дейилади ташкилот хабарида.

Марказий Осиё мамлакатлари орасида энг яхши ўринни Қирғизистон (83-ўрин) эгаллади, унда матбуот эркинлиги ҳолати “муаммоли” (problematic) деб баҳоланмоқда. Қозоғистон рейтингда 158, Тожикистон - 161, Туркманистон эса 180-ўринни эгаллади.

Ўз навбатида, Россия 148-ўринни, Белоруссия - 153, Украина - 102, Молдова - 91, Арманистон - 61, Грузия - 60-ўринда жойлашган.

Рейтингда Норвегия, Финляндия ва Швеция етакчилик қилади. Сўнгги босқичларни Хитой (177-ўрин), Эритрея (178-ўрин), Шимолий Корея (179-ўрин) ва Тожикистон эгаллаган.

Эслатиб ўтамиз, матбуот эркинлиги рейтингида дунёдаги 180 мамлакат беш рангли ҳудудга бўлинган: сарғиш, сариқ, тўқ сариқ, қизил ва қора.

Сурат манбаи: rsf.org

Янгилик билан ўртоқлашиш: