Ўзбекистон пойтахтида сувни тозалаш Франция компаниясига топширилади

Дата: 13:57, 11-10-2018.

Тошкент. 11 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Франциянинг Veolia Environnement компанияси Тошкентда ичимлик сувини ишлаб чиқариш ва тақсимлаш, шунингдек, оқова сувларни тозалашни модернизация қилиш тўғрисидаги битимни имзолади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Компания матбуот релизида маълум қилинишича, келишув президент Ш. Мирзиёевнинг 2018 йил 8-9 октябр кунлари Францияга расмий сафари доираида имзоланган.

Veolia Тошкентда ичимлик сувини ишлаб чиқариш ва тақсимлаш ва оқова сувларни тозалаш ҳуқуқини 25 йилга олмоқда.

Келишув 2019 йилнинг биринчи ярмида кучга кириши кутилмоқда, лойиҳага киритиладиган инвестициялар 1,5 млрд евро атрофидани ташкил этади.

Шунингдек, сув тармоқларини яхшилаш ҳам Veolia зиммасига юклатилади. Компания Тошкент сув қувурлари тармоқларини модернизация қилишга киритилаётган инвестициялар мониторинги учун ҳам жавоб беради.

Эслатиб ўтамиз, Veolia Environnement – кўптармоқли француз компанияси бўлиб, тўрт соҳага ихтисослашган. Булар сувни етказиб бериш ва тозалаш, коммунал хизматлари, энергетика ва транспорт хизматлари. Ширкат 1853 йилда ташкил этилган. Айланмаси 30 млрд евро, ходимлари сони – 200 минг кишидан зиёд.

Сурат манбаи: из https://www.veolia.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: