Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Канада элчисига мамлакатдаги иши учун миннатдорлик билдирди

Дата: 12:10, 20-07-2018.

Тошкент. 20 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Канада элчисига мамлакатдаги иши учун миннатдорлик билдирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Миннатдорлик 19-июл куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Канаданинг мамлакатимизда ўз дипломатик миссиясини якунлаётган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Жон Роналд Керни қабул қилиш жараёнида билдирилди.

“Бўлиб ўтган суҳбат чоғида барча жабҳаларда икки томонлама алоқаларнинг ижобий ўсиши кузатилганлиги қайд этилди ва сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар, туристик ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантиришдан икки томон ҳам манфаатдорлиги таъкидланди. Учрашув якунида вазир элчига Ўзбекистон – Канада ҳамкорлигини фаоллаштириш, унга кўп қиррали тус беришга қўшган шахсий ҳиссаси учун миннатдорлик изҳор этди”, - дейилади Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарида.

Канада элчиси, ўз навбатида, самарали ва сермаҳсул фаолият кўрсатиши учун яратилган қулай шароитлар учун Ўзбекистон томонига миннатдорлик билдирди.

Эслатиб ўтамизки, Рональд Кер ушбу вазифага 2014 йил июн охирида тайинланган эди.

Сурат манбаи: https://m.kun.uz/news/2018/07/19/kanada-elcisi-uzbekistondagi-missiasini-akunladi

Янгилик билан ўртоқлашиш: