Ўзбекистон ва Беларусь атом энергетикаси соҳасида ўзаро англашув меморандуми имзолайдилар

Дата: 15:52, 11-10-2018.

Тошкент 11 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Беларусь атом энергияси соҳасида ўзаро англашув меморандуми имзолайдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида журналистларга XXIII Беларусь Энергетика вазирлигининг ядро энергетикаси бўлими директорининг ўринбосари Лилия Дулинец Беларусь энергетика ва атроф-муҳит форуми доирасида хабар қилди.

“Бугун (9 октябр - ЎзТАГ) форум ишида биринчи атом станциясини қуриш бўйича қарор қабул қилиш арафасида турган мамлакат – Қозоғистон, шунингдек, яқинда бундай қарорни қабул қилган Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда. Биз Қозоғистон билан ҳам ядро энергетикаси соҳасида ўзаро англашув меморандуми туздик. Ўзбекистон билан бундай ҳужжат имзолашга деярли тайёр, бу жорий йилда содир бўлиши кутилмоқда”, - деб иқтибос келтиради БЕЛТА Дулинецдан.

У Беларуснинг ядро энергетикаси соҳасидаги тажрибасига ядро дастурларини ишлаб чиққан ҳамкор-мамлакатлар қизиқиш мавжудлигини таъкидлади. “Биз очиқлик тамойилига амал қиламиз, тажрибамизни фаол равишда баҳам кўрамиз. Ўзбекистон, Қозоғистон, Бангладеш, Туркия ва бошқа мамлакатлар делегациялари Беларусга ташриф буюришди ва Беларусь АЭСини қуриш тажрибаси билан танишдилар”, - деди Энергетика вазирлигининг вакили.

 

Сурат манбаи: из http://uza.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: