Ўзбекистон ва Беларус доривор ва антисептик моддаларни ишлаб чиқарувчи қўшма корхона ташкил қилади

Дата: 15:39, 19-04-2019.

Тошкент. 19 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Беларус доривор ва антисептик моддаларни ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона тузади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистонда доривор моддалар ва антисептик препаратлар ишлаб чиқарадиган қўшма корхона ташкил этиш тўғрисидаги келишувга Тошкентга дори воситалари ва тиббий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар раҳбарларининг ташрифи чоғида эришилди”, - дейилади Беларус элчихонасининг матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, ҳар йили ўтказиладиган халқаро кўргазма форуми 16 апрель куни ўз ишини бошлади ва “Соғлиқни сақлаш - TIHE 2019”, “Фармацевтика саноати - Apteka-Expo Central Asia/TechPharm 2019”, “Стоматология - Stomatology Uzbekistan 2019” халқаро кўргазмаларида намойиш этилди.

Сурат манбаи: uzbekistan.mfa.gov.by

Янгилик билан ўртоқлашиш: