Ўзбекистон ва Финляндия ўртасидаги иккитомонлама солиқ солинишининг олдини олиш тўғрисидаги битимга ўзгартишлар киритиш ҳақидаги баённома кучга киради

Дата: 16:44, 04-07-2016.

Тошкент. 4 июл. ЎзТАГ – Куни кеча, 3 июлда 2016 йилнинг 8 мартида Ҳелсинки шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси ва Финляндия Республикаси ўртасидаги (1998 йил 9 апрелдаги) иккиёқлама солиқ солинишини олдини олиш ҳамда даромад солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисидаги Битимга ўзгартириш киритиш тўғрисида Баённома кучга киради. Бу ҳақида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

“Баённома солиқларни тўлашдан бош тортишни бартараф этиш учун солиқ соҳасидаги ахборот алмашинувининг самарали механизмларини кенгайтиришга ҳамда уларни ундириб олишда амалий кўмак кўрсатишга йўналтирилган янги қоидаларни Битимга киритилишини кўзда тутади”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, мазкур халқаро шартнома солиққа оид қонунбузарликларга қарши курашишда икки томонлама ҳамкорликнинг мустаҳкамланишига ва икки давлат солиқ қонунчилигига амал қилинишини таъминлашга хизмат қилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: