Ўзбекистон ва Германия тез-тез делегациялар билан алмашиниб туриш ҳақида келишиб олдилар

Дата: 12:28, 24-05-2018.

Тошкент. 24 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Германия тез-тез делегациялар билан алмашиниб туриш ҳақида келишиб олдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, бу ҳақида 23-май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловнинг Германия Федератив Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Гунтер Оверфельд билан учрашувида сўз борди.

“Бўлиб ўтган мулоқот чоғида икки томонлама алоқаларни янада ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди. Алоҳида эътибор иқтисодий, инвестицион, савдо ва технология соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболларига қаратилди”, - дейилади Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарида.

Шунингдек, учрашувда Ўзбекистон-Германия алоқаларини турли даражаларда ва шаклларда, шу жумладан, давлат ва жамоат тузилмалари, бизнес доира ўртасида делегациялар алмашинувини фаоллаштириш бўйича таклифлар ҳам кўриб чиқилди.

Сурат манбаи: https://uzreport.news/politics/germaniya-elchisi-gyunter-overfeld-inson-umri-mobaynida-talim-olishi-dolzarb-isoblanadi

Янгилик билан ўртоқлашиш: