Ўзбекистон ва Латвия шаҳарлари биродарлик муносабатларини ўрнатди

Дата: 11:31, 12-11-2019.

Тошкент. 12 ноябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Латвия шаҳарлари биродарлик муносабатларини ўрнатди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"11 ноябрь куни Қувасой (Фарғона вилояти) ва Руйиена (Латвия) ўртасида биродарлик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги меморандум имзоланди. Ҳужжатда таълим, маданият, тадбиркорлик ва спорт соҳасида ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш кўзда тутилган", - дейилади Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) матбуот хизмати хабарида.

Музокарада халқлар ўртасидаги алоқаларни чуқурлаштириш истиқболлари (people-to-people ties), жумладан, туризм, таълим алмашувлари, ишлаб чиқариш ва технологик кооперация соҳаларида ҳудудлар даражасидаги ҳамкорликни кенгайтириш орқали ҳам муҳокама қилинди.

Сурат манбаи: 24sata.hr

Янгилик билан ўртоқлашиш: