Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари мулоқотни Хоразмда давом эттирдилар

Дата: 16:59, 24-04-2018.

Тошкент. 24 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедовлар мулоқотни Хоразмда давом эттирдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“24 апрель куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига келди. Президент Урганч халқаро аэропортида Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовни кутиб олди”, - дейилади давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабарида.

Хоразмда ушбу ташрифга катта тайёргарлик кўрилди. Президентларни кутиб олиш учун Урганч халқаро аэропорти ва кўчаларга минглаб одамлар чиқди.

“Ташриф дастуридан бир қатор маданий тадбирлар ўрин олган. Давлат раҳбарларининг Урганч туманидаги «Улли ҳовли», Хива шаҳридаги “Ичан қалъа” ва Нуриллабой тарихий мажмуаларни бориб кўриши, Хоразм вилояти драма театрида Ўзбекистон – Туркманистон санъат усталарининг концерт дастурида иштирок этиши режалаштирилган”, - дейилади хабарда.

Сурат манбаи: http://www.ettoremazza.com/mapshells/central_asia/uzbekistan/uzbekistan.htm

Янгилик билан ўртоқлашиш: