Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари “Улли ҳовли” мажмуасида бўлдилар

Дата: 11:16, 25-04-2018.

Тошкент. 25 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедовлар “Улли ҳовли” мажмуасига ташриф буюрдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг хабарида таъкидланишича, ўзбеклар ва туркманлар қадимдан ёнма-ён, ҳамжиҳат яшаб келган. Хива хонлиги даврида туркманлар учун қишлоқлар, уй-жойлар барпо этилган. Урганч туманидаги “Улли ҳовли” мажмуаси ана шундай тарихий обидалардан биридир. Ўн еттинчи асрда қурилган мажмуада қадимий ҳовлилар, туркман маданиятига оид осори-атиқалар, уларни ўраб турган қўрғон сақланиб қолган.

“Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бу ерда таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Йигирма ўринли меҳмонхона қурилди. Туркман ўтовлари ўрнатилди. Сайёҳлик ва зиёрат туризми учун барча шароит яратилди”, - дейилади хабарда.

Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари “Улли ҳовли”ни томоша қилдилар. “Шу ерда ўзбек ва туркман мумтоз қўшиқларидан намуналар ижро этилди”, - деб хулоса қилинади хабарда.

Сурат манбаи: http://www.aloqada.com/m/News/2018/04/24/prezidenty-uzbekistana-i-turkmenistana-posetili-kompleks-ulli-khovli-(foto)

Янгилик билан ўртоқлашиш: