Ўзбекистон ва Туркманистон раҳбарлари Тошкентда “Ашхабод” сайилгоҳини очдилар

Дата: 15:30, 24-04-2018.

Тошкент. 24 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Туркманистон раҳбарлари Шавкат Мирзи        ёев ва Гурбангули Бердимуҳамедовлар Тошкентда “Ашхабод” сайилгоҳини очдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Гурбангули Бердимуҳамедов иштирокида пойтахтимиздаги Ашхобод сайилгоҳи очилди”, - дейилади давлат раҳбари матбуот хизматининг хабарида.

Махтумқули кўчасида барпо этилган мазкур парк 10 гектардан ортиқ майдонни эгаллаган. Сайилгоҳ олди ва ҳудудида фавворалар қурилган. Туркманистоннинг рамзи бўлган ахалтеки отларининг ҳайкаллари ўрнатилган. Замонавий аттракционлар, хушманзара дарахтлар, ўриндиқлар, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш шахобчалари аҳолининг мазмунли дам олиши учун қулай шароит яратган.

“Давлат раҳбарлари сайилгоҳни кўздан кечирди. Туркманистон Президенти ўзини Ашхободда юргандай ҳис қилганини таъкидлади. Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов боққа дарахт кўчатлари ўтқазди”, - деб таъкидланади хабарда.

Туркманистон Президентининг мамлакатимизга давлат ташрифи давом этмоқда, деб хулоса қилади хабарда Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати.

Сурат манбаи: http://uzlidep.uz/ru/news-of-uzbekistan/1651

Янгилик билан ўртоқлашиш: