Ўзбекистон Жаҳон банки форумида иштирок этади

Дата: 15:21, 11-10-2018.

Тошкент. 11 октябр. ЎзТАГ – 12-14 октябр кунлари Ўзбекистон делегацияси Индонезияда Жаҳон банки (ЖБ) ва Халқаро валюта фонди (ХВФ) Бошқарувчилар кенгашининг навбатдаги йиллик йиғилишида иштирок этади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Делегацияга Бош вазир ўринбосари, Ўзбекистон Давлат инвестиция қўмитаси раиси Суҳроб Холмуродов раҳбарлик қилмоқда.

Қўмитадан хабар беришларича, ҳар йили ўтказиладиган учрашувлар жаҳон аҳолисининг фаровонлигини ошириш, келгусида халқаро иқтисодий ривожланиш ва молиявий фаолият соҳасида ҳамкорлик масалалари бўйича кенг кўламли масалаларни муҳокама қилиш мақсадида ташкил этилади.

Йиғилиш доирасида мамлакатлар ҳукуматлари ва халқаро молия ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва хусусий тармоқ экспертларининг ўзаро ҳамкорлигига кўмаклашувчи бир қатор форумлар ташкил этилади.

Ўзбекистон делегацияси ташриф доирасида Жаҳон банки, ХВФ ва бошқа халқаро молия институтлари раҳбарлари билан ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилиш, шунингдек, Жаҳон банкига аъзо мамлакатлар ва ХВЖ делегациялари раҳбарлари билан бир қатор икки томонлама учрашувлар ўтказишни режалаштирмоқда.

Сурат манбаи: из https://www.amore.ng

Янгилик билан ўртоқлашиш: