Ўзбекистон жаҳон паспортлари индексида 81-ўринга тушди

Дата: 17:33, 26-03-2019.

Тошкент. 26 март. ЎзТАГ – Henley & Partners компанияси томонидан тайёрланган янгиланган паспорт индексида Ўзбекистон 81-ўринни эгаллади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон фуқаролари дунёнинг 58 мамлакатига визасиз ёки соддалаштирилган тарзда ташриф буюришлари мумкин.

Собиқ СССРнинг бошқа мамлакатлари Ўзбекистондан юқори ўринда туради. Озарбайжон (73-ўрин, 67 мамлакат), Қозоғистон (65, 76), Белоруссия (64, 77), Грузия (49, 114), Россия (47, 118) Молдова, Украина (45, 121), Украина (40, 128) ва Латвия (10, 180).

Индекснинг энг яхши кўрсаткичларга эга бўлган бешлик Япония, Сингапур ва Жанубий Корея (1, 189), Германия (2, 188), Дания, Италия, Франция, Финляндия ва Швеция (3, 187), Испания ва Люксембург (4, 186), Австрия, Буюк Британия, Португалия ва Швейцария (5, 186) ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, бугун 26 март куни Henley & Partners компанияси 2019 йилнинг иккинчи чорагида дунёдаги визасиз тартибни ўзгартиришни акс эттирувчи янгиланган паспорт индексини эълон қилди.

Муқаддам Виза чеклови индекси сифатида машҳур бўлган Паспортлар индекси Henley & Partners (2018 йилда қайта номланган) томонидан Халқаро Ҳаво Транспорти Ассотсиатсияси (IATA) билан ҳамкорликда 2006 йилдан бери эълон қилинади.

Henley & Partners – хусусий мижозлар ва уларнинг оилалари учун тураржойларни режалаштириш бўйича халқаро етакчи ҳисобланади. Компания турли мамлакатлар ҳукуматларининг инвестициялар орқали фуқаролик ёки яшаш учун рухсатномаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда маслаҳатчи вазифасини бажаради.

Сурат манбаи: ru.wikipedia.org

Янгилик билан ўртоқлашиш: