Ўзбекистонда 7 йилда тухум ишлаб чиқариш ҳажми икки баравардан кўпга ўсди

Дата: 15:31, 09-10-2018.

Тошкент. 9 октябр. ЎзТАГ – 2017 йилда Ўзбекистон паррандачилигида 6,6 млрд дона тухум ишлаб чиқарилди, холбуки 2010 йилда бу кўрсаткич 3 млрдни ташкил этган эди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Агар тармоқдаги ислоҳотлар натижасида 2010 йилда аҳоли жон бошига 96 дона тухум ишлаб чиқарилган бўлса, 2017 йилда – 215 донага етди.

Шунингдек, мамлакатда парранда гўшти етиштириш ҳажмининг ўсиши кузатилмоқда. 2010 йилда парранда гўштининг умумий оғирлиги 30 минг тоннани ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич 2017 йил ошига келиб деярли беш бараварга кўпайиб, 168 минг тоннадан кўпни ташкил этди.

Бу маълумотлар “Паррандасаноат” уюшмаси томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида келтирилди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистонда тухум ишлаб чиқариш йўналишида уй паррандаларининг Lomann (Германия), Dekalb (Голландия), Hay-Layn (АҚШ) каби турлари етиштирилмоқда ва кўпайтирилмоқда. Шунингдек, гўшти учун ўстириладиган (бройлер) ROSS (Буюк Британия) ва КОВВ (АҚШ) каби турлари ҳам парваришланмоқда.

Сурат манбаи: из https://goferma.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: