Ўзбекистонда американинг STEM-таълими жорий этилади

Дата: 16:55, 10-10-2018.

Тошкент. 10 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда американинг STEM-таълими жорий этилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигидан маълум қилишларича, бу ҳақида Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов раҳбарлигидаги Ўзбекистон Республикаси делегациясининг АҚШга ташрифи доирасида гапирилди.

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар беришича, бир ҳафталик ташрифдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистонда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида американинг мактаб таълими соҳасидаги илғор ажрибасини ўрганиш, соҳадаги муассаса ва ташкилотлар билан алоқалар ўрнатишдан иборат бўлди.

“Америкалик ҳамкорлар билан мактаб таълимини тизимни ислоҳ қилиш, Ўзбекистонда замонавий ўқитиш услублари, жумладан, STEM-таълимини (илмий-техниавий ва инженер-математик фанлар бўйича) жорий этиш жараёнига АҚШ экспертларини жалб қилишни кўзда тутувчи қўшма дастурларни амалга оширишга келишиб олинди. Ўзбекистон ўқитувчилари учун АҚШнинг етакчи ОТМда касбий ривожланиш лойиҳаларини амалга ошириш ҳам режалаштирилган”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, ХТВ делегацияси АҚШнинг халқаро ҳамкорлик бўйича агентлиги (USAID), америка Эксимбанки, Жаҳон банки билан Ўзбекистонда мактаб таълимини ислоҳ қилишга молия техник кўмакни жалб қилиш юзасидан ҳам учрашувлар ўтказилди.

One on One Basketball Inc. каби хусусий ширкатлар билан учрашувлар доирасида таълим тизимида спортни ривожлантириш, Ўзбекистонда спорт мактабларини яратиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, АҚШ Миллий баскетбол ассоциацияси (NBA) ўйинчиларини Ўзбекистонда тренер ва болалар учун қатор маҳорат дарслари ўтказиш учун таклиф қилиш ҳам режага киритилди.

Сурат манбаи: из https://www.npr.org

Янгилик билан ўртоқлашиш: