Ўзбекистонда доллар бир ҳафтада 22 сўмга қимматлашди

Дата: 13:45, 22-01-2019.

Тошкент. 22 январ. ЎзТАГ – 15-22 январ орасида Ўзбекистонда доллар 22 сўмга қимматлашиб, 8356,18 сўмдан 8378,18 сўмга чиқди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Марказий банк маълумотларига кўра, 22 январ ҳолатига келиб доллар мамлакат айирбошлаш нуқталарида 8378,18 сўмга баҳоланмоқда.

Шунингдек, ҳисобот даврида рублнинг 1,36 сўмга ўсиб, 124,97 сўмдан 126,33 сўмга кўтарилгани қайд этилди.

Бундан ташқари, ўтган ҳафтада евро курсининг 63,58 сўмга: 9582,03 сўмдан 9518,45 сўмгача тушгани кузатилди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил сентябрда доллар курси 8 минг сўм кўрсаткичдан юқорига чиқди, бундан олдин эса у 7787,81 сўмгача тушиб кетган эди. 2019 йил 1 январдан доллар курси яна 3 сумга пасайди, 8 январда эса 1 сўмдан зиёдга ўсди.

Сурат манбаи: https://ibc.ua

Янгилик билан ўртоқлашиш: