Ўзбекистонда иқлим ўзгаришига мослашиш технологиялари жорий қилинади
Тошкент. 4 июл. ЎзТАГ – Қорақалпоғистоннинг фермер ва деҳқон хўжаликларида иқлим ўзгаришига мослашиш технологиялари жорий қилиш бўйича халқаро лойиҳа амалга оширилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Лойиҳа агро ва сувни тежовчи лойиҳаларни жорий этишнинг майдонларни лазер режалаштириш, нолга тенг ишлов бериш, тузга ва қуруқликка чидамли экинлар етиштириш каби афзалликларини кўрсатиб беради. Бундан ташқари, олдин Қорақалпоғистоннинг шимолий туманларида оммавий бўлмаган иссиқхона мажмуалари каби технологияларни жорий қилиш бўйича чоралар кўрилмоқда”, - деб таъкидлашди БМТТД.
Деҳқончилик ва чоавачилик билан шуғулланаётган кўплаб фермер ва деҳқонлар ушбу технологияларни ўрганганидан кейин уларни ўз хўжаликларида жорий этмоқдалар. Бу эса уларга иқлим ўзгаришининг салбий таъсирларига қарши туришга ёрдам бермоқда.
Юқоридаги уқувларни қўллаш деҳқонларга кўпайиб бораётган ва ер ресурслари самарадорлигининг озайишига олиб келаётган ҳолатларнинг хавфларини камайтиради.
Бундан ташқари, лойиҳа иқлим ўзгаришига мослашаётган турли аҳоли қатламларини қамраб олади.
Шунингдек, лойиҳа доирасида аграр тармоқ вакилларини махсус техника ва ускуналар билан таъминлаш режалаштирилмоқда. Ҳозирнинг ўзидаёқ Фермерлар кенгашларига 7 комплект лазер ускуналари тақдим этилди, гидрометеорология бўйича Қорақалпоқ бошқармасининг қурғоқчиликдан олдиндан огоҳлантириш тизими модернизация қилинди. Фермер ва деҳқонлар учун ўқув семинарлари ташкил қилинди.