Ўзбекистонда меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси қайта кўриб чиқилади

Дата: 14:40, 15-10-2018.

Тошкент. 15 октябр. ЎзТАГ – 2019 йил 1 январдан Вазилар маҳкамасига Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасини тўлиқ қайта кўриб чиқиш ва тариф коэффициентларини ошириш топширилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги фармонида сўз юритилган.  

Ҳужжатга мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси давлат бюджети ҳисобидан сақланадиган ташкилотларда банд бўлган универсал касблар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашга доир разрядларни танқидий кўриб чиқсин ва 2019 йил 1 январидан уларнинг янгиланганларини жорий этиши зарур.

Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамаси тариф сеткаси 1-разряд бўйича 15 фоизга, 2-разряд бўйича 10 фоизга ва 3-разряд бўйича 5 фоизга ошишини ҳисобга олиши лозим.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси халқаро молиявий институтлар билан биргаликда меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорининг унинг натижалари, бажарилаётган меҳнат функцияларининг мураккаблиги ва масъулияти билан янада узвий боғлиқлигини таъминлашни назарда тутадиган Бюджет ташкилотларида меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини янада такомиллаштириш концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқилишини ва 2019 йил 1 сентябрга қадар муддатда киритилишини таъминлайди.

Сурат манбаи: uznews.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: