Ўзбекистонда педагоглар учун тиббий кўриклар бепул бўлади

Дата: 09:39, 12-10-2018.

Тошкент. 12 октябр. ЎзТАГ – Педагоглар ва мактаб ва мактабгача тарбия муассасалари таълим ва тарбия жараёнига бевосита жалб қилинган бошқа ходимлар тиббий кўриклардан иш берувчилар ҳисобидан ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 214-моддаси 1-қисмига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасида назарда тутилган. Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг муҳокамаси

порталига (www.regulation.gov.uz) жамоат муҳокамаси учун жойлаштирилган.

Педагоглар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг бепул тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича қонун лойиҳаси Адлия вазирлиги томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини таҳлил қилиш якунлари бўйича ишлаб чиқилган.

Адлия вазирлигидан хабар беришларича, Меҳнат кодексининг 214 моддасида иш берувчи меҳнат шартномаси ва вақти-вақти билан (иш жараёнида) бошланғич тиббий кўрикни ташкил этиши шарт бўлган ходимлари рўйхати келтирилган. Шунингдек, ишчилар тиббий кўриклар харажатини кўтармаслиги белгиланган.

Жойлардаги мавжуд вазиятни таҳлил қилиш шуни кўрсатмоқдаки, ўқитувчилар ва ўмумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларида таълим ва ўқув жараёнига бевосита жалб қилинган бошқа ходимлар тиббий муассасаларида тиббий кўрикдан ўз маблағлари ҳисобига ўтб келадилар.

Лойиҳа билан ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар, педагоглар ва мактаб ва мактабгача тарбия муассасалари таълим тарбия жараёнига бевосита жалб қилинган бошқа ходимлар тиббий кўрикдан иш берувчи ҳисобидан ўтиши кўзда тутилмоқда.

Сурат манбаи: http://bratsk.org

Янгилик билан ўртоқлашиш: