Ўзбекистонда Польша маданияти кунлари бўлиб ўтмоқда

Дата: 16:48, 20-04-2018.

Тошкент. 20 апрел. ЎзТАГ – 18 апрелда Ўзбекистонда Польша маданияти кунлари Jazz Po Polsku жаз гуруҳининг Фарғонадаги концерти билан бошланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу мусиқий гуруҳ гастроллари ҳам ЮНEСКО шафелигида Ўзбекистонда ўтказилган 4 Халқаро Жаз фестивали доирасида бўлиб ўтади.

Польшанинг Ўзбекистондаги элчиси Петер Ивашкевичнинг маълум қилишича, Jazz Po Polsku чиқишлари 23 апрел куни Самарқанддаги “Зарафшон” концерт залида ва 25 апрел куни Тошкентдаги “Зарафшон” концерт залида бўлиб ўтади. Бундан ташқари, польшалик мусиқачилар Давлат Консерваторияси талабалари учун маҳорат сабоқлари берадилар.

Май ойининг бошида Jedliniok Полша академик фольклор халқ рақслари ансамблининг концерти ҳам бўлиб ўтади. 7 майда Самарқандда режалаштирилган концерт уч ҳафта давом этадиган Польша маданияти кунларининг якуний тадбири бўлади.

4-6 май кунлари Тошкентда “Вистула” поляк фильмлари фестивали бўлиб ўтади.

Ўзбекистонда Польша маданияти кунлари доирасида таълим миссияси ҳам бўлиб ўтмоқда. Миссиянинг таркибига Польша олий таълим муассасаларининг 40 дан ортиқ ректорлари ва проректорлари кирган.

“Улар нафақат Тошкент, балки Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларига ҳам ташриф буюришади. Ташрифнинг мақсади, аввало, Ўзбекистон ёшларини Польшада олий таълим олиш имкониятлари билан таништиришдан иборат. Шунингдек, миссия доирасида Ўзбекистон олий ўқув юртлари билан яқин алоқаларни ўрнатиш режалаштирилмоқда”, - деди элчи.

Эслатиб ўтамизки, Польша маданияти кунлари доирасида ўтказиладиган тадбирлар ҳақидаги сўнгги маълумотлар Польша элчихонасининг веб-сайтида жойлаштирилади.

Сурат манбаи: http://culture.pl/en/event/jazz-po-polsku-at-copenhagen-jazz-festival

Янгилик билан ўртоқлашиш: