Ўзбекистонда пособиялар электрон реестр бўйича тўланади

Дата: 16:05, 12-10-2018.

Тошкент. 12 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, унинг жойлардаги органлари томонидан пособия ва моддий ёрдам тайинланган фуқаролар тўғрисидаги маълумотларнинг электрон регистри жорий эталади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу Ўзбекистон Маҳкамасининг Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақаларни тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарорида кўзда тутилган.

Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларини муҳокама қилиш порталига (www.regulation.gov.uz) жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирган.

Адлия вазирлигидан хабар беришларича, электрон реестрнинг жорий этилиши фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бюджет маблағларидан нотўғри фойдаланиш ва сохта маълумотномалар бериш ҳолатларининг олдини олишга имкон беради. Шу орқали, лойиҳага кўра, оила даромадлари миқдорини аниқлаш ва уларнинг мулкий ҳолатини ўрганиш, давлат ёрдами ва қўллаб-қувватлашга ҳақиқатдан ҳам муҳтож оилаларни аниқлаш ва кам таъминланган оилаларга уларининг рўйхатдан ўтган жойларидан қатъий назар ўз вақтида моддий ёрдам кўрсатиш имкони туғилади.

Сурат манбаи: https://www.pinterest.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: