Ўзбекистонда Татаристон сабзавотлари синаб кўрилади

Дата: 17:32, 23-07-2018.

Тошкент. 23 июл. ЎзТАГ – Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Саъди Шерматов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Татаристон ўсимлик маҳсулотлари етиштириш билан танишди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Татаристон Қишлоқ ва озиқ-овқат вазирлиги маълумотига кўра, делегация иш ташрифи доирасида “Майский” иссиқхона комбинатига ташриф буюрди. Ширкат молия директори Р. Ғаниев ҳимояланган тупроқда сабзавотлар етиштириш билан танишди. Ўзбекистон Республикаси иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда мутахассисларга Ultra Clima технологияси бўйича ишлаб чиқилган 5 авлод иссиқхоналардан фойдаланишни кўриб чиқиш тавсия қилинди.

“Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси вакилларининг иш сафари РФА ФТМ Татаристон қишлоқ хўжалиги институтида давом эттирилди. Бу ерда давра суҳбати доирасида селекция, қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилиги ва мелиорация соҳасида ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилинди”, - дейилади вазирлик хабарида.

“Учрашув якунида С. Шерматов Ўзбекистон Татаристоннинг кузги бошоқли дон, дуккакли экинлар ва картошка навларини Тошкент вилояти шароитида тажриба тариқасида синаб кўришга тайёр эканлигини билдирди”, - деб хулоса қилинади хабарга.

Сурат манбаи: https://saratov24.tv/news/egipetskiy-kartofel-pod-zapretom/

Янгилик билан ўртоқлашиш: