Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулклари фақат электрон аукционлар орқали берилади

Дата: 14:51, 23-04-2018.

Тошкент. 23 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулклари фақат электрон аукционлар орқали тақдим берилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2018 йил 1 июлдан бошлаб шундай тартиб белгилансинки, унга кўра юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида электрон аукцион орқали амалга оширилади”, - дейилади Ўзбекистон президентининг 20 апрелдаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида.

Бундан ташқари, ер участкаларини бериш бўйича материалларни йиғиш, кўриб чиқиш ва ваколатли органлар ҳамда ташкилотлар билан келишиш фақат замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда электрон шаклда амалга оширилади.

Сурат манбаи: https://uznet.press/m/46958.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: