Ўзбекистонда ўтказиладиган “Навруз садолари” фестивал илк маротаба халқаро мақомини олди
Тошкент. 24 апрел. ЎзТАГ – Яқинда Тошкентда жўровозли ансабллар ва халқ чолғулари оркестрларининг биринчи “Навруз садолари” халқаро фестивали бошланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бунга бағишланган матбуот анжуманида фестивалда халқ чолғулари болалар ансамбллари, мактубгача таълим муассасалари мусиқа жамоалари, болалар мусиқа ва санъат мактабларининг ансамбл ва халқ чолғулари оркестрлари, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистоннинг ҳаваскор халқ чолғулари оркестрлари қатнашиши ҳақида хабар қилинди. Жами фестивалга 50 ошиқ жамоа ва мингдан зиёд иштирокчи ташриф буюрган. Мусиқачилар 3 ёшдан 15 ёшгача.
“Ушбу фестиваль яхши анъаналарга эга. Лекин халқаро мақомда биринчи маротаба ўтказилмоқда”, - деди Ўзбекистон Давлат консерваторияси профессори Карим Азимов.
Унинг сўзларига кўра, бу каби фестиваларнинг ўтказилиши жўровозли ансамбл ва халқ чолғулари оркестрларининг ривожига катта ҳисса қўшади.
Фестивалнинг сўнгги куни – 25 апрелда жўровозли ансамбл ва халқ чолғулари оркестрларининг ривожланишига бағишланган ҳалқаро конференция ҳам бўлиб ўтади.