Ўзбекистоннинг Бухоро вилоятида кичик саноат зоналари ташкил этилади

Дата: 14:02, 12-10-2018.

Тошкент. 12 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг Бухоро вилоятида кичик саноат зоналари ташкил этилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бухоро вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан кўзда тутилган.

“Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Бухоро вилояти ҳокимлигининг Бухоро вилоятида давлат мулкининг ва давлат улуши бўлган хўжалик юритувчи жамиятларнинг фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва объектлари негизида кичик саноат зоналарини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин”, - дейилади ҳужжат матнида.

Бир вақтнинг ўзида Бухоро вилояти ҳокимлиги (маъмурияти – ЎзТАГ) маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган давлат унитар корхонаси шаклида ягона КСЗ дирекциясини ташкил этилади. Шу билан бирга, КСЗ дирекцияси ва иштирокчиларига 2020 йилнинг 1 ноябрига қадар улар эгаллаб турган майдондан келиб чиққан ҳолда ҳисобланадиган ер солиғининг белгиланган энг кам миқдори – уч баравардан кам бўлмаган ягона солиқ тўлови бўйича қонунчиликда назарда тутилган талаблар татбиқ этилмайди.

Сурат манбаи: из https://uzreport.news

Янгилик билан ўртоқлашиш: