Ўзбекистоннинг Навоий вилоятида ЙТҲ натижасида етти киши ҳалок бўлди

Дата: 09:54, 11-10-2018.

Тошкент. 11 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг Навоий вилоятида йўл- транспорт ҳодисаси (ЙТҲ) натижасида етти киши ҳалок бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан 2018 йил

10 октябр куни соат 06:20да олинган маълумотга асосан, шу куни соат 01:20ларда Кармана тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 “Қизилтепа-Кармана” автомобиль йўлининг 188 км да ҳаракатланиб кетаётган “Нексия-2” русумли д/р 85 697 САА автомобиль бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган SHAANXI SX русумли, д/р 85 442 КАА юк автомобиль билан тўқнашув содир этган”, - дейилади Навоий вилояти фавқулодда вазиятлар бўйича бошқармаси матбуот хизматида.

Шундан кейин маълум қилинишича, ЙТҲ натижасида, 7 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган. Вафот этган фуқаролар: Ғафур Раҳматов, 1985 й.т. (“Нексия” автомобили ҳайдовчиси),Интизор Жўраева, 1986 й.т.(“Нексия”автомобили йўловчиси), Зарнигор Жўраева, 1991 й.т. (“Нексия”автомобили йўловчиси), Фаёз Шахриёров, 1987 й.т. (“Нексия”автомобили йўловчиси), Асадбек Ғуломов, 2010 й.т. (“Нексия”автомобили йўловчиси), Шохрух Ғуломов, 2013 й.т. (“Нексия”автомобили йўловчиси), Фирдавс Собиров, 2016 й.т. (“Нексия”автомобили йўловчиси).

“Содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда”, - деб хулоса қилинади хабарга.

Сурат манбаи: из http://rusdtp.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: