Ўзбектонда Марказий Осиёдаги биринчи блокчейн ва криптовалюта академияси ташкил этилади

Дата: 17:31, 22-01-2019.

Тошкент. 22 январ. ЎзТАГ – Ўзбектонда Марказий Осиёдаги биринчи блокчейн ва криптовалюта академияси ташкил этилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон 24” телеканалининг маълумотларига кўра, бунга доир меморандум Республика олий бизнес ва бошқарув мактаби ва Кореянинг Kobea Group компанияси томонидан имзоланди.

Қайд этилишича, блокчейн-технологиялар соҳасидаги илк мутахассислар 2021 йилда тайёр бўлади. Ўқитиш жараёнига соҳа бўйича етакчи мутахассислар, шу жумладан, хорижий мутахассислар жалб қилинади.

“Академиянинг асосий вазифаси криптоактивларга қизиққан барча шахслар, банклар ва молиявий муассасалар ходимлари, Fintec соҳасидаги мутахассисларни блокчейн, крипто ва бошқа рақамли активларнинг барча жиҳатлари бўйича ўқитиш ҳисобланади”, - дейилади телеканал хабарида.

Яна маълум қилинишича, криптоактивларни сақлаш ва улардан фойдаланишда хавфсизликни таъминлаш масаласи алоҳида устуворлик касб этади.   

Эслатиб ўтамизки, 2018 йил апрели охирида Тошкентда криптовалюталар ва уларни яратиш механизмларига бағигшланган Usenet 2018 конференцияси бўлиб ўтган эди.

Бундан ташқари, Тошкентнинг интеллектуал инфраструктураси ривожини россиянинг IPChain ассоциацияси ўз зиммасига олди.

 

Сурат манбаи: https://forbes.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: