Бир марта кесгандан кўра, етти марта ўлчаган маъқул

Дата: 12:07, 06-07-2018.

Тошкент. 6 июл. ЎзТАГ – Тўлқин Ташимов. Бугун кечқурун футбол бўйича Россиядаги жаҳон кубогининг ¼ финал босқичи доирасида аввал Нижний Новгородда Франция ва Уругвай терма жамоалари майдонга тушишади, кейинроқ “Қозон Арена”да Бразилия ва Бельгия учрашади.

Агар турнирнинг ушбу босқичидаги дастлабки икки ўйиннинг моҳиятини қисқача таърифлаб берадиган бўлсангиз, уни “Етти марта ўлчаб, бир кес” мақоли аниқ характерлайди. Яъни Жиру-Гризманн-Мбаппе Уругвай ҳимоячиларининг хатосини, шериги Эдинсон Каванидан ажралган Луис Суарес – француз жамоасининг хатосини кутади. Ўз навбатида, Неймар ва Ко Бельгия терма жамоасининг ҳимоясининг бўш нуқталарини қидиради, Азар ва Де Брейне эса Бразилия мудофаасининг хато қилишини пойлайди.

Шундай бўлиши ҳам керак.

Чунки хатонинг қиймати жуда юқори ва гол ўтказиб юборилса, ҳисобни тўғирлаш жуда қийин бўлади. Яъни, бош мураббийлар – Дидье Дешам, Оскар Табарес, Тите ва Роберто Мартинесларнинг футбол топқирлиги биринчи планга чиқади.

Таркибида юлдуз футболчиларга эга Франция ҳам эҳтиёткорлик билан ўйнайди. Аргентина билан ҳақиқий триллерга айланган аввалги ўйинни эсларсиз? Унда ҳеч нарсада бўш келишни истамаган рақиб голлар чамбарагининг юзага келишига сабаб бўлган эди.

Сон мушагининг шикастланиши сабабли Каванидан ажралган Уругвай ҳам янада эҳтиёткорлик билан ўйнайди. Эҳтимол, Табарес майдонга учта марказий ҳимоячилар ва олдинда битта Суарезни туширар. Ва бу жуда тушунарли: биринчи навбатда, французнинг кучли ҳужум чизиғини тўхтатиб қолиш зарур, шундан кейин бирон нима қилса бўлади.

Лекин келинг, энди шахсиятлар ҳақида.

Катта ҳисобда Бразилиядан кутилмаган ечимларни кутишнинг ҳожати йўқ. Мексика билан 1/8 финал учрашуви пентакампеонлар аллақачон аста-секинлик билан ўзларига келганини, ҳужумлар ва мудофаа ўртасидаги тўғри мувозанатни ва оптимал ўрта чизиқни топганини кўрсатди. Титега истаган мақсадига эришиш учун бошқа нарса керак эмас.

Эҳтимол, Бельгия тўпни назоратда ушлаш мақсадида ўйнашга ҳаракат қилади. Аммо... пентакампеонларнинг ҳужумкор ҳаракатларига суръат қўшувчи бразилиялик Марcелонинг майдонига тушиши мумкинлигини унутмаслик керак. Мартинезнинг қандай тактик ғоялари борлигини тахмин қилиш қийин, лекин у Япония билан ўйиндаги каби 0:2 ҳисобидан кейинги ютуқдан умид қилмаётган бўлса керак.

¼ финалнинг дастлабки икки ўйинида жуда кўп нарса тезкор гол урилишига боғлиқ бўлади. Агар у қанчалик тезроқ урилса, ўйин шунчалик қизиқарли бўлади. Агар жамоаларнинг бирортаси иккинчи бўлимда гол урса, футболнинг бошқа қоидаси – ҳисобга ўйин ва минимал хавфлар қоидаси кучга киради.

Эслатиб ўтамизки, ЖЧ-2018 – ФИФАнинг футбол бўйича 21-жаҳон чемпионати бўлиб, унинг финал қисми Россияда 2018 йил 14 июндан 15 июлгача бўлиб ўтади. Россия ўз тарихида биринчи бор турнирга мезбонлик қилмоқда. Чемпионат Россиянинг 11 шаҳридаги 12 стадионларда ўтказилмоқда. Бундан ташқари, чемпионатда илк марта ҳакамларга видеоёрдам тизимидан фойдаланилмоқда.


Янгилик билан ўртоқлашиш: