Санкт-Петербургни кучли ҳиссиётлар жунбуши ва Франция – Бельгия триллери кутмоқда
Тошкент. 10 июл. ЎзТАГ – Тўлқин Ташимов. Бугун тошкент вақти билан соат 23.00да Санкт-Петербургдаги стадионда Россиядаги футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионатининг яримфиналида Франция ва Бельгия учрашади.
Икки жамоалар учрашувлари тарихининг гувоҳлик беришича, жаҳон чемпионатлари доирасида Франция Бельгияни икки бор – 1938 йилда 3:1 ва 1986 йилда 4:2 ҳисобларида ютган. Лекин 2015 йилдаги охирги ўртоқлик учрашувида Парижда бельгийликлар (4:3) кучлироқ бўлишган.
Умуман, жамоалар бир бири билан 74 марта учрашганлар, булардан 24 тасида Франция, 30 тасида Бельгия ғалаба қилган, 19 ўйин дуранг билан тугаган.
Бу статистикадан жамоалар бири билан анча натижали ўйнаши ҳақида хулоса қилиш мумкин. Қолган барчасини унчалик ҳисобга олмаса ҳам бўлади.
Шу сабабли уларнинг плей-оффдаги ўйинларига қайтамиз. Хусусан, Франция Аргентина билан 1/8 финалда фантастик футбол кўрсатди. Ҳа, Аргентинанинг бош тренер билан омади келмади, ва у гуруҳдан чиқиш ўрнига судралиб чиқди, дейиш мумкин. Тўғри, Франция билан ўйин олдидан таназзул янада ойдинлашди, баъзи маълумотларга кўра, жамоа юлдузи Месси жамоа бошқарувини ўз қўлига олган.
Лекин ўйин давомида Аргентинанинг қандай қилиб қайта тикланаётгани кўриниб турди. Жанубий америкаликлар ҳатто ҳисоб 4:2 шаклида Дидье Дешам шогирдлари фойдасига бўлиб турганида ҳам охиригача курашдилар.
¼ финалда французларга уругвайликлар рақиб бўлишди. Бу айнан Криштиану Роналду ва Португалияни турнирдан чиқариб юборган уругвайликлар. Аввалига Эдинсон Каванининг жароҳати унинг хужумдаги шериги Луис Суареснинг ўйинида салбий акс этмайдигандай туюлган эди.
Лекин бундай бўлмади…
Нима бўлганда ҳам, Франция ҳар икки ўйинни намунавий ўтказиб, биринчилик яримфиналчисига айланди. Французлар Аргентина билан ўйинда ғалабага ирода ва қатъийят кўрсатдилар, буларсиз эса – чемпион бўлишмайди. Уругвай билан ўйинда эса минимум имкониятдан максимум фойда олиш уқувини намойиш этишди. Бу ҳам чемпионларга хос хусусиятдир.
Бельгия ҳам ўжарлик ва қатъийятда рақибидан қолишмайдигандай туюлади. Роберто Мартинес шогирдлари 1/8 финалда японларга 0:2 ҳисобида бой бериб турган ҳолатда суръатни оширган ҳолда уч гол уришга муваффақ бўлишди. Лекин бу ўйинда футбол экспертлари учун интрига йўқ. Ҳатто мутахассис бўлмаган киши ҳам бельгияликларнинг ҳар тарафдан устунлигини пайқаши мумкин эди, шу сабабли юқоридаги натижага ҳайратланмаса ҳам бўлади.
Лекин ¼ финалда Бельгия Бразилияга қарши ўйинда ҳақиқатдан ҳам ҳайратланарли ишни бажарди. Ўйин бошлангунга қадар кўпчилик бразилияликларни фаворит деб ҳисоблади. Бундай таркиб билан улар олтинчи чемпионлик унвонига етиб боришлари шубҳасиздай туюлган эди. Тўғри, Бельгия таркиби ҳам ёмон эмасди ва терма жамоанинг бутун тарихи давомидаги энг кучли таркиб эди.
Бироқ ғалаба Бразилияга тешишли бўлиши кутилган эди.
Аммо бельгияликлар нақақат минимал ҳисобда ғалаб қилдилар, лекин энг асосийси, ишонч билан ҳеч бир таҳликаларсиз ўйнадилар.
Бу ҳам чемпионларга хос бўлган хусусиятлардан биридир.
Хуллас, бугун Санкт-Петербургдаги стадионда Дешам ва Мартинес тактик схемаларининг қаттиқ кураши кетади. Нафақат бош тренерлар, балки жамоаларнинг ҳам. Албатта, кўпроқ ғалаба қозонишни истаган жамоа ғалаба қозонади. ЖЧ-2018 яримфиналининг бош интригаси ҳам шунда.
Триллер эса – албатта бўлади…
Эслатиб ўтамизки, ЖЧ-2018 – ФИФАнинг футбол бўйича 21-жаҳон чемпионати бўлиб, унинг финал қисми Россияда 2018 йил 14 июндан 15 июлгача бўлиб ўтаяпти. Россия ўз тарихида биринчи бор турнирга мезбонлик қилмоқда. Чемпионат Россиянинг 11 шаҳридаги 12 стадионларда ўтказилмоқда. Бундан ташқари, чемпионатда илк марта ҳакамларга видеоёрдам тизимидан фойдаланилмоқда.