123

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Тошкентдан Нью-Йоркка биринчи қўнишсиз парвозни амалга оширди

Дата: 14:19, 28-07-2017.

Тошкент. 28 июл. ЎзТАГ – Куни-кеча, 27 июлда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Тошкентдан Нью-Йоркка биринчи қўнишсиз парвозни амалга оширди.

Авиаташувчи матбуот хизматининг хабарига кўра, парвоз Boeing 787 Dreamliner самолётида амалга оширилган.

Авиакомпания Тошкентдан Нью-Йоркка 243 йўловчини етказди. Парвоз 11 соат 48 дақиқа давом этди.

Компания маълумотларига кўра, Тошкентдан Нью-Йоркка қўнишсиз парвозлар пайшанба кунлари, ортга қараб эса жума кунлари амалга оширилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: