123

“Ўзсаноатқурилишбанк” истеъмол кредитини олишни енгиллаштирди

Дата: 08:29, 14-02-2018.

Тошкент. 14 феврал. ЎзТАГ – “Ўзсаноатқурилишбанк” Акционерлик тижорат банки кредит олиш учун банкка тақдим этиладиган ҳужжатлар сони ҳам кредит олиш муддатларини сезиларли даражада қисқартирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бундан буён истеъмол кредити олувчи банкка паспорти ёки паспорт ўрнини босувчи ҳужжат нусхаси, кредит олувчининг охирги 12 ой мобайнидаги даромадлари тўғрисида маълумотнома, таъминот (кафил) ҳужжатлари, харид қилинаётган товар олди-сотди (кўрсатилаётган хизмат) шартномаси каби ҳужжатларни тақдим этади”, - дейилади банк хабарида.

Агар кредит таъминоти учун жисмоний шахс кафиллиги тақдим этилса, кафилдан ҳам паспорт (ёки паспорт ўрнини босувчи ҳужжат) нусхаси ва унинг охирги 12 ой мобайнидаги даромадлари тўғрисидаги маълумотнома талаб этилади холос, деб таъкидланади банк хабарида.

Сурат манбаи: https://ru.foursquare.com/v/uzsanoatqurilishbank%D1%83%D0%B7%D0%BF%D1%80%D0%BE%D0%BC%D1%81%D1%82%D1%80%D0%BE%D0%B9%D0%B1%D0%B0%D0%BD%D0%BA/4fdae089e4b0f3760b28d1e9/photos

Янгилик билан ўртоқлашиш: