123

1 апрелдан “Ўзбекэнерго” АЖ электроэнергия учун тарифларни оширади

Дата: 16:11, 16-03-2018.

Тошкент. 16 март. ЎзТАГ – 1 апрелдан “Ўзбекэнерго” АЖ электроэнергия учун тарифларни оширади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) компания ахборот хизмати маълумотига асосланган ҳолда.

Эндиликда 1 кВт/с электо энергиясининг қиймати 114 сўмдан 241 сўмгачани ташкил қилади.

Таъкидланшича, энг қуйи тариф – 114 сўм 30 тийиндан тўловни тўққиз қаватдан юқори бўлган кўпхонадонли уйларда яшовчилар ва электр плиталари билан жиҳозланган турар жойларда яшовчилар амалга оширишлари мумкин бўлади.

Шу билан бирга, электроэнергияга дифференциялашган ва бир ставкали тариф бўйича ҳақ тўловчи ҳамда электр қизитишни иситиш, иссиқ сув таъминоти ва овқат пишириш учун ишлатувчи истеъмолчилар энг юқори – 241 сўм 50 тийин тариф бўйича ҳақ тўлайдилар.

Янги тарифлар кВт/с электроэнергия учун қўшимча қиймат солиғини ҳисобга олган ҳолда белгиланган бўлиб, республика Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган.

Сурат манбаи: http://www.kurer-sreda.ru/2015/11/17/207110-kommunalnye-tarify-zamorozyat-sami-regiony

Янгилик билан ўртоқлашиш: