123

1 июлдан Ўзбекистонда электрон визалар жорий этилади

Дата: 14:03, 23-02-2018.

Тошкент. 23 феврал. ЎзТАГ – 1 июлдан Ўзбекистонда электрон визалар жорий этилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Йиғилишда электрон виза тизимини белгиланган муддатда тўлиқ ишга тушириш, жаҳон тажрибасини ўрганган ҳолда бу тизимни янада соддалаштириш ва хорижий туристлар келиши тартибини мунтазам енгиллаштириб бориш бўйича топшириқлар берилди”, - дейилади давлат раҳбари матбуот хизматининг 22 февраль куни ўтказилиб, хорижий туристлар оқимини кўпайтириш ва ички туризмни янада ривожлантириш, сайёҳлик хизматларини яхшилаш ва турларини кенгайтириш бўйича кўрилаётган чоралар натижадорлиги танқидий таҳлил қилинган видеоселектор йиғилишига доир хабарида.

Шавкат Мирзиёев туризмнинг иқтисодиётдаги ўрнини алоҳида таъкидлаб, мамлакатимизда бу борадаги аҳвол ва соҳани ривожлантириш бўйича кўрилаётган чоралар самарадорлигини бирма-бир таҳлил қилди. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг минтақавий тузилмалари штат бирликлари оширилгани, ҳудудларда туризм департаментлари ва бошқармалари, ҳоким ўринбосарлари лавозимлари ташкил этилгани мазкур ташкилотларнинг имкониятларини кенгайтирди.

“Жорий йилнинг 10 февралидан бошлаб Япония, Жанубий Корея, Сингапур, Малайзия, Индонезия, Туркия ва Исроилдан келаётган туристларга 30 кунгача визасиз бўлишга рухсат берилди. Бундан ташқари, 39 мамлакат фуқароларига виза бериш тартиби соддалаштирилди. 2018 йил 1 июлдан электрон визалар жорий қилинади”, - деб таъкидланади хабарда.

Сурат манбаи: https://nuz.uz/obschestvo/29154-dlya-zarubezhnyh-turistov-uzbekistan-planiruet-vvesti-elektronnye-vizy.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: