123

2017 йилда Ўзбекистонда 260 км автомобиль йўллари қурилиб, реконструкция қилинади

Дата: 19:23, 09-01-2017.

Тошкент. 9 январ. ЎзТАГ – 2017 йилда Ўзбекистонда 260 км автомобиль йўллари қурилиб, реконструкция қилиш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ишлар Ўзбекистон президенти томонидан тасдиқланган 2017 йилги Инвестиция дастурида кўзда тутилган.

“Қорақалпоғистон Республикасида 22 км йўлда реконструкция ишлари олиб борилади, Бухорода 12 км, Жиззах вилоятида 16 км, Қашқадарё вилоятида 54,8 км, Навоий вилоятида 3 км, Наманган вилоятида 41,5 км, Самарқанд вилоятида 10 км, Сурхандарё вилоятида 65,7 км, Сирдарё вилоятида 5 км, Тошкент вилоятида 25 км, Фарғона вилоятида 5 км йўл таъмирланади”, - деб таъкидлашди “Ўзавтойўл”да.

Ишлар Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ҳисобига молиялаштирилади. Фақат 2017 йилда бунга 1,5 трлн сўм ажратилади.

Маблағларнинг бир қисми махсус техникалар сотиб олиш, йўлларни лойиҳалаш ва таъмирлаш ишларига йўналтирилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: