123

2020 йилда Ўзбекистон илк бор футбол бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатини ўтказади

Дата: 11:31, 18-09-2019.

Тошкент. 18 сентябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистон 2020 йилда футбол бўйича ((U-19)) биринчи марта ўсмирлар Осиё чемпионати (ОЧ)ни ўтказади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) маълумотларига кўра, мамлакат ушбу ёш тоифасида илк маротаба қитъа турнирини ўтказади. Ушбу қарор сешанба куни Куала-Лумпур (Малайзия)да Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) йиғилишида қабул қилинди.

Қайд этилганидек, ёшлар ОЧ-2020 14 октябрдан31 октабргача бўлиб ўтади, унда 16 та жамоа иштирок этади. Шу билан бирга, ярим финалчилар ва финалчилар 2021 йилги жаҳон биринчилигига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритадилар.

 

Сурат манбаи: ufa.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: