123

2020 йилдан Ўзбекистонда экологик тоифаси паст ёқилғисига тақиқ жорий этилмоқда

Дата: 17:49, 31-10-2019.

Тошкент. 31 октябрь. ЎзТАГ – 2020 йилдан Ўзбекистонда экологик тоифаси паст ёқилғисига тақиқ жорий этилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"2020 йил 1 январдан бошлаб "Евро-4"дан паст бўлган экологик тоифадаги двигател ёқилғисини ишлаб чиқариш бўйича янги қувватларни ишга тушириш тақиқлансин", – дейилади президентнинг "Ўзбекистон Республикаси атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини 2030 йилгача тасдиқлаш тўғрисида"ги фармонида.

Ҳужжатга кўра, шунингдек, 2022 йил 1 январдан "Евро-3"дан паст тоифадаги ёқилғи ва 2023 йил 1 январдан "Евро-4"дан қуйи тоифали экокласс ёқилғи импорти ман қилинади.

Бундан ташқари, 2022 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонга “Евро-4” экокласс талабларига жавоб бермайдиган газ, дизел ва бензинли двигателлар билан жиҳозланган “М” ва “N” тоифадаги транспорт воситаларини олиб кириш тақиқланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: