123

2021 йилга келиб Ўзбекистонда давлат органлари қоғоз ҳужжатлардан фойдаланишдан бутунлай воз кечади

Дата: 14:35, 10-12-2019.

Тошкент. 10 декабрь. ЎзТАГ – 2021 йилга келиб Ўзбекистонда давлат органлари қоғоз ҳужжатлардан фойдаланишдан бутунлай воз кечади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Адлия вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 1 мартга қадар барча давлат органлари ва ташкилотларида ҳисобот ва ҳужжат қўлланилишининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади, бу эса 2021 йил 1 январигача реал вақт режимида тегишли давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти тўғрисидаги зарур ҳисоботларни бланк, шакллар ва жадвалларни қоғозда тўлдиришдан воз кечиш имконини беради”, - дейилади президентнинг "Бюрократик тўсиқларни янада камайтириш ва давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув принципларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида.

Шунингдек, Давлат солиқ қўмитасига 2020 йил 1 мартга қадар муддатда давлат органлари ва ташкилотларининг барча ходимлари ва раҳбарларини электрон рақамли имзолар билан белгиланган тартибда таъминлаш топширилди.

Бундан ташқари, президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси икки ой муддатда вақтни ташкил этиш технологиялари ва ундан фойдаланиш самарадорлигини ошириш (time management) бўйича ўқув дастурини ишлаб чиқсин, бюрократизация, қоғоз сансалорликни бартараф этсин.

 

Сурат манбаи: kommersant.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: